“Реал” ўзи қидирган футболчини Қатардан топди
Қатардаги жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси сафида ўзини кўрсатган Жереми Фримпонг фаолиятини “Реал”да давом эттириши кутилмоқда.
Мадридликлар “Байер” ҳимоячисини ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Defensa Central нашрининг ёзишича, “Реал” 22 ёшли футболчига қизиқиш билдириши билан унга даъвогарлик қилаётган клублар орасида фаворитга айланди.
Айни пайтда Фримпонгни трансфер қилиш мақсадида “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам иш олиб бормоқда. Лекин бу икки жамоа ҳам рақобат бобида “Реал”га тенг кела олмайди.
Фикрлар