
"Реал" ўзига керакли ҳимоячини топди. Лекин битта муаммо бор
"Реал" чап қанот ҳимоячиси позициясига янги футболчи харид қилиш ҳақида ўйлашда давом этмоқда. Сўнгги йилларда Мадрид клуби билан фаол тарзда Алфонсо Дэвис боғланиб келинаётган эди, бироқ канадалик футболчи яқинда “Бавария” билан шартномасини узайтирди.
"Defensa Central" нашрининг хабар беришича, “Реал” бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда. Энг устувор вариант сифатида Нуну Мендеш номи тилга олинмоқда, бироқ муаммо шундаки, ПСЖ бу футболчи бўйича музокаралар олиб боришни истамайди.
Шунингдек, “Реал” ва ПСЖ ўртасидаги муносабатлар Мбаппенинг "қироллик клуби"га эркин агент сифатида ўтиши туфайли унчалик яхши эмас. Шу сабабли, Мендешнинг Мадрид клубига ўтиши амалда деярли имконсиздек кўринмоқда.
Нуфузли "Transfermarkt" портали 22 ёшли Нуну Мендешни 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Комментарии