“Реал” ўзига қарши ўйнаган “Сити”нинг универсал футболчисини олади
“Реал” ёзда таркибида жиддий ўзгаришлар қилмоқчи. Мадридликлар нишонига уларга қарши Чемпионлар лигасининг ярим финалида ишончли ўйнаган Кайл Уокер ҳам тушди.
Тажрибали ҳимоячи ярим финал баҳсида мадридликлар ҳужумчиси Винисиус Жуниорга умуман ўйин бергани йўқ.
“Манчестер Сити” вакили ҳимоя чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай олади. Журналист Томас Гонсалеснинг айтишича, айнан мана шу хислати туфайли 32 ёшли футболчи “Қироллик клуби”ни қизиқтириб қўйган.
Уокернинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. Ҳамкорликнинг якунланишига атиги бир йил қолгани “Реал”нинг трансферни амалга оширишида қўл келиши мумкин.
“Манчестер Сити” мутасаддилари англиялик ҳимоячига янги шартнома беришга шошилмаяпти.
Фикрлар