Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани қўлга киритишнинг турли йўлларини изламоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” франциялик футболчи эвазига МЮга вингер Гарет Бэйл ҳамда маълум миқдорда пул бермоқчи. Бироқ, Бэйлнинг Мадриддан кетмоқчи эмаслиги ушбу келишувга таъсир қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Погбанинг трансфери 100 млн, Бэйлники эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.