"Реал" Погба учун қанча бера олади?

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Поль Погба фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.

Mirror нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” 27 ёшли француз учун 78,8 млн евро тўлашга тайёр. Аммо, “қизил иблислар” уни 100 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Унинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Поль жароҳат сабаб жорий мавсумнинг асосий қисмини даволаниш билан ўтказиб юборди ва бор йўғи 8 та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!