"Реал" президенти "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси билан учрашади

"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Defensacentral" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити" ўйинига борган вақтида 19 ёшли футболчи билан Манчестерда кўришмоқчи. Учрашув вақтида президент уни Мадридга кўчишга кўндирмоқчи. 

Маълумот учун, Гарначо "қизил иблислар" таркибида жорий мавсум 38 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол турган ва 4 та голга ассистентлик қилган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!