"Реал" ПСЖга кетаётган Асенсио ўрнига аллақачон футболчи топиб қўйган!

"Реал" Мадрид ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Марко Асенсио ўрнига футболчи топиб қўйган. Бу ҳақда "Cope" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, "қироллик клуби" Асенсио ўрнига Браим Диасни жамоага қайтаради. Трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган Диаснинг "Милан"даги ижара шартномаси 30 июнда  якунига етади ва у расман Мадридга қайтади.

Маълумот ўрнида, Асенсио жорий мавсум барча мусобақалар доирасидаги 50 ўйинда 12 гол ҳамда 8 ассист муаллифи бўлган. Браим эса жами 44 беллашувда 7 гол ва 6 ассист қайд этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!