
"Реал" пул сарфламасдан ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи
"Реал" трансферларга жиддий пул сарфламасдан ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Қироллик клуби"нинг трансферлар рўйхатига Англия Премьер-лигасининг икки ҳимоячиси киритилган. "Қаймоқранглилар" Вильям Салиба ("Арсенал") ва Ибраима Конатени ("Ливерпуль") ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Клуб раҳбарлари бу трансферларга пул сарфлашни истамайдилар ва футболчиларнинг шартномалари тугашини кутиш ниятида.
Конатенинг "Ливерпуль" билан келишуви 2026 йилгача амал қилса, Салибанинг "канонирлар" билан шартномаси 2027 йилгача тузилган.
Фикрлар