“Реал” қиммат футболчини текинга оладиган бўлди

“Реал” раҳбарияти машҳур ва қимматбаҳо ўйинчиларни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни анъанага айлантириб олди.

Хусусан, жаҳон футболининг энг қимматбаҳо футболчиларидан ҳисобланган Килиан Мбаппе ҳам Мадридга ҳар қандай шартномадан холи тарзда келди.

Энди “Қироллик клуби” ҳимоя чизиғига “Ливерпуль” вакили Трент Александер-Арнольдни олиб келмоқда. Мадридликлар англиялик футболчини олдиндан трансферга кўндириб бўлди.

25 ёшли футболчи бошланаётган мавсум тугаганидан кейин эркин агент мақомида “Реал”га кўчиб ўтишга розилик берди.

2016 йилдан бери “Ливерпуль” асосий жамоасида тўп тепиб келаётган ҳимоячининг шартномаси келаси ёз тугайди. Трент бошқа битим имзоламайди ва мавсумни якунлаб, “Реал”га боради.

Қанот ҳимоячисининг трансфер суммаси 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Мадридликлар трансферга пул сарфламайди, лекин футболчининг ўзига клубни танлагани учун бонус тўлаб бериши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!