Ads

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансферлар чоғида “Челси” етакчиси Эден Азарни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” 27 ёшли бельгиялик футболчининг “аристократлар” билан шартномани узайтирмаганидан фойдаланиб, уни сотиб олмоқчи.

Бундан ташқари Азарнинг ўзи ҳам “Реал”нинг Чемпионлар лигасида иштирок этаётганидан келиб чиқиб ушбу таклифга розилик билдириши кутилмоқда. Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Азар болалигидан “Реал”да ўйнашни орзу қилиши ҳақида айтиб ўтган эди.