"Реал" қишда Бенземани сотиб юбормоқчи

"Реал" Мадрид франциялик форварди Карим Бенземанинг трансфер нархини эълон қилди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бемоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 30 ёшли футболчи билан қишки трансферлар чоғидаёқ хайрлашмоқчи. Унинг трансфери эвазига эса бор йўғи 40 миллион евро сўрашмоқчи.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!