Ads

Мадриднинг “Реал” клуби давралар оралиғида ўз сафини “Арсенал”нинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Tribal Football нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, 28 ёшли футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Испаниянинг амалдаги чемпионлари эса қишда Санчес учун “Арсенал”га 30 млн евро тўлашга тайёр.

Берилган маълумотларга кўра ушбу трансферга “қироллик клуби” президенти Флорентино Переснинг шахсан ўзи розилик билдирган. Қолаверса, Санчеснинг ўзи ҳам Зидан қўл остида тўп суришни истамоқда.

Минбар

Барча блоглар