Мадриднинг “Реал” клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида топ даражадаги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда “қироллик клуби” бу борада “Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди номзодини жиддий кўриб чиқмоқда. Таъкидлаш керакки, 25 ёшли аргентиналик футболчининг шартномасида товон пули 110 млн евро деб белгилаб қўйилган. Аммо, бу фақатгина ҳар йили 1 июндан 15 июлгача амал қилади. Шу боис “Реал”нинг қишда уни сотиб олишга уруниши жиддий қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум “Интер” сафида жами 13та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 10та гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.