“Реал” раҳбари Украина президенти билан учрашди (ФОТО)
Ads

 

Украина президенти Пётр Порошенко Мадрид шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф чоғида сиёсатчи “Реал” президенти Флорентино Перес билан учрашди.

Порошенко “Сантьяго Бернабеу” стадиони ва клуб музейида бўлди ҳамда Флорентино Пересни “Реал”ни тарихий – Европа Чемпионлар Лигасидаги 13-ғалабаси билан қутлади.

Ўз навбатида “Қироллик клуби” раҳбари Порошенкога унинг исми туширилган “Реал” футболкасини совға қилди.