“Реал” раҳбарияти Зидан воз кечган футболчини ортга қайтаради
Зинедин Зиданга маъқул келмагани учун “Реал”ни тарк этишга мажбур бўлган Серхио Регилон келаси мавсум олдидан Мадридга қайтарилиши кутилмоқда.
“Қироллик клуби” хўжайинларга “Тоттенхэм”дан қўним топган 23 ёшли ҳимоячининг ўйинлари манзур бўлмоқда. “Реал” тарбияланувчиси ортга қайтиш имконига эга бўлиши учун бундан кейин ҳам юқори даражада ўйнашни давом эттириши керак.
Шунингдек, мадридликлар Регилонни Зинедин Зидан кетганидан кейин олиб келишни режалаштирган.
“Реал” Регилонни сентябрь ойида 30 миллион еврога трансфер қилган эди. Энди уни Моуриньо қўл остидан қайтариб олиш учун 40-45 миллион евро тўлаши керак.
Фикрлар