"Реал" Рамос ўрнига "Бавария" футболчисини олиб келади

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.

AS нашрининг ёзишича, "Қироллик клуби" раҳбарияти жамоанинг асосий ҳимоячиси Серхио Рамос билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаса, бор эътиборини 28 ёшли австриялик футболчини қўлга киритишга қаратади.

Алабанинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис, мадридликлар уни эркин агент сифатида таркибга қўшиб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!