“Реал” рекорд трансферга тайёр

“Реал” раҳбарияти “Ювентус”нинг етакчи ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг трансферини сотиб олишга тайёрлигини билдирди.

Туринликлар нидерландиялик футболчининг бадал пулини 150 миллион евро миқдорида белгилаган. Бироқ, бу сумма 2022 йилнинг ёзидан  кучга киради. Унгача, томонлар ўзаро келишиб олиши мумкин.

“Қироллик клуби” Маттейс де Лигтни жамоада сўнгги мавсумини ўтказаётган Серхио Рамосга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда. Рамоснинг ўзи раҳбарият билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти ва ёзда манфаатли келишув таклиф  қилаётган жамоалардан бирига ўтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!