"Реал" Родрини олиш учун икки футболчидан қутилиши керак

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

COPE нашрининг хабар беришича, мадридликлар ҳозирча ярим ҳимоячи Родри ва ҳужум чизиғидаги янги футболчи Ян Диомандени расман рўйхатдан ўтказа олмаяпти. 

Сабаби – жамоанинг мусобақа учун тақдим этилган рўйхатида бўш ўрин қолмаган. Манбага кўра, "Қироллик клуби" ҳар икки футболчини рўйхатга қўшиши учун таркибда камида иккита позицияни бўшатиши керак. Аммо ҳозирча асосий таркибдаги бирор футболчи клубни тарк этиш истагини билдирмаган.

Кетиши мумкин бўлган номзодлар орасида Рауль Асенсио ва Гонсало Гарсия тилга олинмоқда. Шу билан бирга, 23 ёшли ҳимоячи жамоада қолиш тарафдори ва янги мураббийлар штабига ўзининг керакли футболчи эканини исботлашга умид қилмоқда. Гонсало Гарсия масаласида эса ҳужумчи ўз келажаги ҳақидаги якуний қарорни "Реал" ва "Фулхэм" ўртасидаги музокаралар якунланганидан сўнг қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!