“Реал” Родрини олиш йўлини топди

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби келаси ёзда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрининг шартномаси якунланишига бир йил қолишидан фойдаланиб, 29 ёшли футболчини жамоага қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Tecno

Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, агар испаниялик футболчи “шаҳарликлар” билан шартномани узайтиришдан бош тортса, клуб 2027 йил ёзида уни бепул йўқотмаслик учун ёзда сотиб юборишига тўғри келади.

Мадридликлар “Олтин тўп” соҳибини  Хосеп Гвардиола жамоаси билан янги битим тузмасликка кўндирмоқчи. “Реал” кейинги пайтда бу усулдан кўп фойдаланмоқда. Хусусан, Килиан Мбаппе ва Трент Александер-Арнольдни трансфер қилишда улар шу йўлни тутган эди.

Родри 2019 йилнинг ёзидан буён “Манчестер Сити” сафида тўп суриб келмоқда. Шу давр мобайнида у барча мусобақаларда 273 та ўйинда иштирок этиб, 26 та гол ва 32 та голли узатма муаллифи бўлган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бугунги кундаги  бозор қиймати анча пасайиб, 75 миллион еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!