Ads

Мадриднинг “Реал” клуби учинчи дарвозабони Рубен Яньес фаолиятини Сегунданинг “Кадис” жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Mundo нашри тарқатаётган хабарга қараганда, мадридликлар 23 ёшли футболчи учун Сегунда жамоасидан ҳеч қандай сумма талаб қилмайди.

Манбанинг хабар тарқатишича, футболчининг “қироллик клуби”даги ўрнини эса бош мураббий Зиданнинг ўғли Лука эгаллаши кутилмоқда.