"Реал" "Севилья"дан 20 ёшли ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Севилья"дан 20 ёшли футболчи Хуанлу Санчесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.

Ўнг қанот ҳимоячиси "қироллик клуби" сафига Дани Карвахалнинг ўрнини босиш учун олиб келиниши мумкин. Мадридликларга унинг универсал ва кўп қирралиги экани маъқул келяпти. 

Испаниялик иқтидор соҳибининг шартномасида унинг товон пули 20 миллион евро этиб белгиланган. Аммо "Реал" у учун камроқ пул сарфлашни мақсад қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!