"Реал" мавсумлар оралиғида таркибда жиддий тозаловларни амалга оширмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, мавсум якунлангач, “Реал” сафига ижарада юрган футболчилар ҳам қайтади ва жамоа қайдномасидаги футболчилар сони 37 тага етади. Шулардан 13 нафари тез орада "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этади.

Трансферга қўйиладиган футболчилар рўйхатида Хамес Родригес, Гарет Бэйл, Лука Йович, Мариано Диас, Лука Модрич, Начо Фернандес, Лукас Васкес, Дани Себальос, Альваро Одриосола, Оскар Родригес, Хесус Вальехо, Борха Майораль ва Хорхе де Фрутос бор. “Реал” ушбу трансферлардан камида 200 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)