Sky Sports хабарига кўра, "қироллик клуби" скаутлари 23 ёшли футболчининг Миллатлар лигаси 1-турида Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўтадиган Англия - Испания ўйинидаги ҳаракатларини кузатишади.

Мадридликлар уни бу йилги трансферлар бозори вақтида эмас, балки қишда музокараларга киришмоқчилар. Ўша вақтда Стерлингнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси тугашига 18 ой қолган бўлади.

Июнь ойида Стерлинг Манчестер клуби вакиллари билан янги шартнома борасида икки марта музокара ўтказди ва улар самарасиз якунланди.