“Реал” собиқ футболчиси “Барселона”га ўтадими?
Ёзда ПСЖни эркин агент сифатида тарк этадиган Анхель Ди Мария фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячи Каталониянинг "Барселона" клубидан таклиф кутмоқда.
Аввалроқ, 34 ёшли Ди Мария ёзда француз клубини тарк этишини маълум қилганди. Шунингдек, унга “Ювентус”дан ҳам таклиф бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Анхель сўнгги етти мавсумни парижликлар сафида ўтказган ва улар сафида 295 та ўйинда иштирок этиб, 95 та гол ва 119 ассистни қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мария фаолияти давомида "Манчестер Юнайтед", "Бенфика" ва "Реал"да ўйнаган.
Фикрлар