"Реал" собиқ футболчиси Марсело билан бирга тўп тепади

Ҳамес Родригес “Олимпиакос ” клуби билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Колумбиялик футболчи тез орада Грецияга тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб боради ва клуб билан ижара асосида битим имзолайди.

Ҳавбек 2021 йилдан буён Қатарнинг “Ар-Райян” клубида тўп тепиб келаётганди.

“Олимпиакос” жамоаси олдинроқ “Реал”нинг яна бир собиқ футболчиси Марселони эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!