“Реал” собиқ футболчиси Мессини даҳо деб атади
“Реал”нинг собиқ футболчиси Хорхе Вальдано ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
“Месси — даҳо. Лео шундай қобилият билан туғилган. У — етакчи ва топ даражадаги футболчи. Месси исталган позицияда эркин ўйнай олади. Бу унинг энг яхши фазилатларидан бири”, - дея Вальданонинг сўзларини келтиради “Tyc Sports”.
Месси 2005 йилдан 2021 йилгача "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келган. Ўтган мавсум футболчи эркин агент сифатида каталонияликлар сафини эркин агент тарк этиб, ПСЖ билан икки йиллик шартнома имзолаган..
Фикрлар