"Реал" собиқ футболчисига "Барселона" харидор
"Барселона" клуби "Арсенал" ярим ҳимоячиси ва сардори Мартин Эдегорни трансфер шорт-листига киритди. Бу ҳақда indykaila X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби 26 ёшли футболчи фаолиятида жиддий ўзгаришларга тайёр деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" июнь ойида "юриш қилади."
Эдегор "канонирлар" сафида 2021 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Унгача футболчи "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган эди. Бу вақт ичида ярим ҳимоячи барча турнирларда 205 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол ва 40 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 80 млн еврони ташкил этади.



Фикрлар