"Реал" собиқ футболчисини сотиб олиш вариантини фаоллаштирмоқчи
"Комо" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас Ла лигага қайтиши мумкин.
Хабарларга кўра, "кироллик клуби" собиқ футболчисини ортга қайтаришни кўриб чиқмоқда. Ўтган мавсумда улар Пасни 8 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаган эди. Аммо "қаймоқранглилар" уни 2026 йилда 9 миллионга ёки 2027 йилда 10 миллионга сотиб олишлари мумкин. Таъкидланишича, "Комо" аргентиналик футболчини бошқа клубга сотган тақдирда, мадридликлар трансфер суммасининг 50 фоизини олади. Айни вақтда "Transfermarkt" портали футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, хавбек жорий мавсум барча турнирларда умумий 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва шунча голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар