“Реал” собиқ ҳужумчиси “Гранада”да ишлайди

“Реал Мадрид” жамоаси собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес Испаниянинг “Гранада” клуби иш олиб борадиган бўлди.

AS нашрининг хабар қилишича, Морьентес  клубнинг спорт лойиҳаларини амалга ошириш бўлимида ишлайди.

Собиқ футболчи “Гранада” раҳбарияти билан учрашиб, шартнома ҳам имзолади.

Маълумот учун, Фернандо Морьентес 1997–2005 йиллар давомида “Реал” либосида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!