"Реал" собиқ юлдузи ўрнига иккита номзод топди

Хабарингиз бор, "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади ва АПЛга йўл олди.

Мадрид клубида франциялик футболчининг ўрнини босиш учун иккита вариант мавжуд. "Қаймоқранглилар" рўйхатида "Вильярреал" аъзоси Пау Торрес ҳамда "Севилья" вакили Жюль Кунде бор.

"Сариқ сувости кемаси" испаниялик ҳимоячини 65 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини маълум қилган. Кунденинг трансфери эса, 80 миллион еврога баҳоланмоқда. "Реал"га уларнинг ҳар иккисини шу суммага сотиб олиш муаммо туғдириши мумкин. Бироқ нарх бироз камайтирилса, келишув амалга ошиши эҳтимоли катта.

Флорентино Переснинг асосий мақсади ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе бўлиб турибди ва клуб уни шу ёздаёқ Мадридга олиб келмоқчи. Агар бу трансфер амалга ошмаса, "қироллик клуби" истаган ҳимоячисини харид қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!