Ads
 
 
Испания чемпионати етакчиси "Реал" таркибида бир неча юқори савияли ҳужумчилар борлигига қарамай, бош мураббий Зинедин Зидан ҳужум чизиғини кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Мадрид жамоаси кўплаб клублар олишни орзу қилаётган зўр ҳужумчи билан келаси ҳафта шартнома имзолашга келишиб олди.
Швециянинг АИК жамоасида тўп сураётган 17 ёшли Александер Исак анчадан буён етакчи клубларнинг орзусига айланган. "Янги Иброҳимович" лақабини олган ҳужумчининг ўйинларини Златан Иброҳимовичнинг ўзи кўриб келгач, Исакнинг истеъдодини юқори баҳолади.
Маълумотларга қараганда, "Реал" ва Александр Исак келаси ҳафта шартномани имзолайди. Швециялик футболчи 18 январь куни битим тузиш учун Мадридга келади.
Аслида "Реал" бу трансферни январь ойида амалга оширишни истаган. Бироқ, ФИФА мутахассислари қўйган тақиқ туфайли Мадрид клуби ёзгача янги футболчиларни рўйхатдан ўтказолмайди. Шунинг учун ҳам Александр Исак "Реал"га ёзда қўшилади.
Александр Исак мамлакат терма жамоасида иккита учрашув ўтказиб, битта гол урди. Бу гол орқали Исак Швеция терма жамоаси таркибида тўп киритган энг ёш футболчига айланди.
SPORTS.uz