“Реал” Суперкубок борасида “Барселона”ни қувишда давом этади
Ads

Ҳозиргина Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида Испания Суперкубоги жавоб баҳсида “Реал” хамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Зинедин Зидан бошқарувидаги “Реал” Асенсио хамда Бенземаларнинг голлари сабаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ёдингизда бўлса, “Камп Ноу”да ўтган илк баҳсда “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, “Реал” 2017 йилги Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Бугунги ғалаба “Реал”га 10-суперкубокни тақдим этди ва бу борада хамон “Барселона” олдинда бормоқда – 12 бор.

Учинчи ўриндаги “Депортиво” эса Испания Суперкубогини 3 бор қўлга киритган.