"Реал" Мадрид клуби матбуот хизмати клуб нега жамоа Европа Суперлигасида иштирок этишни маъқуллаши бўйича баёнот берди.

"Коронавирус пандемияси шуни кўрсатдики, футбол пирамидаси стратегик режалаштириш ва тижорат ёндашувига муҳтож. Сўнгги пайтларда биз юқори ташкилотлар билан Европа турнирларининг келажакдаги формати бўйича мунтазам алоқада бўлиб келдик. Суперлигага асос солган жамоалар эса юқори ташкилотлар томонидан таклиф этилган ечимлар сифатли ўйинлар ташкил этилишига ва футбол олами учун қўшимча маблағлар тақдим этишига ишонишмаяпти", - дейилади эълон қилинган баёнотда.

Ҳозирча Суперлигада "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Интер", "Милан", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари иштирок этишга розилик билдирган.

УЕФА юқоридаги жамоаларга нисбатан кескин чоралар кўриш билан тахдид қилмоқда. Ҳаммасига тез орада ойдинлик киритилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
umidjon omonov
20/04/2021 03:44
Coca-cola суперлигасими

Минбар

Барча блоглар