"Реал" суперўйинчи учун Винисиусни қурбон қилади
«Бавария» ярим ҳимоячиси Майкл Олисе ёзда «Реал» таркибида Винисиус Жуниор ўрнини эгаллаши мумкин.
Маълумотларга кўра, француз футболчи шу мавсумdayoq Мадрид клубига ўтишни истамоқда. «Қироллик клуби» раҳбарияти ҳам бу трансферни амалга ошириш учун барча имкониятларни ишга солиши айтилмоқда. Бироқ келишув арзонга тушмаслиги аниқ. L'Equipe нашри ёзишича, «Реал» жорий трансфер ойнасининг ўзидаёқ Винисиус билан хайрлашиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бразилиялик ҳужумчини сотиш орқали тушадиган маблағ Олисени сотиб олишга йўналтирилиши мумкин.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Винисиуснинг бозор қиймати 140 миллион евро атрофида баҳоланган. Майкл Олисега қўйилган нарх эса шу манбага кўра 150 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар