“Реал” суперюлдузни Мадридда ўйнашга кўндирди

“Реал” раҳбарияти “Олтин тўп” соҳиби ва жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Лука Модрични яна бир мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилишга кўндирди.

Маълумотларга қараганда, томонлар ёзда якунланадиган битимни узайтириш бўйича барча шартларни келишиб олган. Янги шартнома тез кунларда имзоланади ва хорватиялик ярим ҳимоячи келаси йилнинг 30 июнига қадар Мадридда тўп тепади.

- Модричга ўхшаган ўйинчилар ушбу спорт турининг  гўзаллигини янада оширади. Шундай футболчининг таркибимизда бўлиши, бизнинг катта ютуғимиз. У бизга жуда кўп нарса берди ва фойда келтиришда давом этади, - деди “Реал”нинг ташқи алоқалар бўйича директори Эмилио Бутрагеньо.

Лука Модрич “Қироллик клуби”га 2012 йили “Тоттенхэм”дан ўтган.   Жорий мавсумда 35 ёшли футболчи Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!