“Реал” тўққиз нафар ўйинчидан воз кечди

“Қироллик клуби” ёзги трансферлар вақтида тўққиз нафар футболчи билан хайрлашишга қарор қилди, деб хабар тарқатди Goal нашри.

Мавсум охирида шартномаси якунланадиган Гарет Бэйл, Иско ва Марсело биринчилардан бўлиб, Мадридни тарк этади. Клуб бу футболчиларга янги шартнома бермайди ва уларнинг кетишидан 60 миллион еврога яқин маблағ тежаб қолади. Бу сумма Килиан Мбаппега берилиши мўлжалланган 50 миллион евролик маошни қоплайди.

Шунингдек, мадридликлар узоқ муддатли шартнома эга бўлган тўрт ўйинчи Эден Азар, Лука Йович, Мариано Диас ва Хесус Вальехони бошқа жамоаларга ижарага бериш ёки сотиб юборишга ҳаракат қилади.

Амалдаги келишуви келаси йили якунланадиган Марко Асенсио ва Дани Себальосга ҳам ўзига янги жамоа топиш айтилган. Улар мураббийлар штабининг режасига киритилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!