“Реал” тўққизта футболчини йўқотди ва академиядан саккизтасини олди

“Реал” Испания чемпионати доирасида “Сельта”га қарши сафар учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.

Жароҳатлар ва дисквалификациялар сабабли Вигодаги ўйинда Альваро Арбелоа асосий таркибнинг тўққиз футболчиси хизматидан фойдалана олмайди.

Хусусан, Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем, Родриго, Эдер Милитао, Дани Себальос, Давид Алаба, Франко Мастантуоно, Альваро Каррерас ва Дин Хёйсен турли сабабларга кўра номаълум муддатларга сафдан чиққан.

Бундан ташқари, Рауль Асенсионинг ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида турибди.

Кадрлар билан боғлиқ муаммолар туфайли “Реал” биринчи жамоа машғулотларига академиядан дарҳол саккиз нафар футболчини жалб қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!