“Реал” тошбўрон қилинди. Улар Зиданни нишонга олганди

УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичида “Ливерпуль”ни енгиб ўтган “Реал” жавоб ўйинидан олдин Ливерпуль шаҳрида фанатлар ҳужумига учрагани маълум бўлди.

Маълумотларга қараганда, ливерпуллик ашаддий мухлислар мадридлик футболчиларни олиб кетаётган автобусни тошбўрон қилган.

Canal+ Себастьен Зани тарқатган хабарларга қараганда, “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ўтирган жойнинг ойнаси зарба оқибатида синган.Буни автобус расмидан ҳам кўриш мумкин.

cbe3cba020f121594a15a929c7cd21fa-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

“Реал” ўз майдонида ўтказилган дастлабки учрашувда, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. “Ливерпуль” стадионидаги ўйинда ҳисоб очилмади ва “Қироллик клуби” мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!