“Реал” уч нафар юлдузидан воз кечишга қарор қилди

  • 26 Apr 10:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари жамоа таркибини шакллантиришда айрим ўзгаришларга қўл урадиган бўлди. Мадридликлар янги ижрочиларга жой очиш учун ҳозирги таркибдан айрим ўйинчиларни чиқариб ташлашга тайёр.

Tecno

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” ёзги трансферлар даврида уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи.

Лукас Васкес – узоқ йиллар давомида “Реал”га садоқат билан хизмат қилган тажрибали ўйинчининг амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди. Клуб унга янги битим бермайдиган бўлди. Ўрнига ёш ўйинчи олинади.

Давид Алаба – оғир жароҳатдан кейин юқори спорт формасини тиклай олгани йўқ. Қолверса, австриялик ҳимоячи жароҳатларга мойил бўлиб қолгани қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Фран Гарсия – чап қанот ҳимоячиси асосий таркибга кира олмаяпти. Бу футболчига барқарорлик етишмаслиги мураббийлар штаби учун бош оғриқ бўляпти. Гарсия Карло Анчелотти берган имкониятлардан фойдалана олмади.

Comments

You must be logged in to commet!