“Реал” учта юлдузни нишонга олди

  • 25 сентябрь, 06:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” таркибини шакллантириш сиёсатини давом эттиради. Хаби Алонсо идеал ҳимоя чизиғини тузиш учун яна янги ижрочиларни олишни режалаштирмоқда.

Tecno

Мадридликлар ўтган ёз ҳимоя марказини кучайтириш учун Англиядан Дин Хёйсенни олиб келди. Жорий мавсум охирида Хаби Алонсо ёши ўтиб қолган ҳимоячилардан Антонио Рюдигер ва Давид Алаба билан хайрлашмоқчи.

“Қироллик клуби” мутасаддилари янги учта трансфер бўйича ишлаши талаб этилади. Қизиғи шундаки, нишондаги ўйинчиларнинг учаласи ҳам Франция терма жамоаси вакилларидир.

Алонсо ўз жамоасида “Ливерпуль” вакили Иброҳим Конате, “Бавария”дан кетиш илинжида юрган Дайо Упамекано ва “Арсенал” ҳимояси етакчиси Вильям Салибани кўрмоқчи.

Бу ҳимоячилардан Конате ва Упамекано ёзда эркин агентга айланади. “Ливерпуль” ва “Бавария” уларни янги битимга кўндирмоқчи. Вильям Салибанинг “канонирлар” билан ҳамкорлиги 2027 йилнинг ярмигача давом этади. Бироқ “Арсенал” ҳам келишувни янгилашга уриняпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!