Ads

Ўтган мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан “Реал” ҳамшаҳари “Атлетико”га қарши УЕФА Суперкубоги баҳсида беш нафар етакчи футболчиларисиз ҳаракат қилиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Рафаэль Варан, Марсело, Лука Модрич, Матео Ковачич ва Каземиролар терма жамоалари сафида ЖЧ-2018да узоқроқ ушланиб қолишлари сабаб “қироллик клуби”нинг янги мавсумга тайёргарлик жараёнида ўтказадиган илк ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб юборишлари мумкин. Шу боис улар 2018/19 йилги мавсумнинг илк расмий учрашувида иштирок эта олмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Минбар

Барча блоглар