“Реал” УЕФАдан “Барса”ни чемпионликдан маҳрум этишни талаб қиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби УЕФАдан “Барселона”ни ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра билан боғлиқ иш туфайли титуллардан маҳрум қилишни сўрамоқда.

Манбага кўра, мадридликлар каталонияликларни нафақат еврокубоклардан четлатишни, балки 2001–2018 йиллар оралиғида қўлга киритилган совринлардан ҳам маҳрум қилишни хоҳламоқда. Даъволарга кўра, шу йилларда “Барселона” Негрейрага турли компаниялар орқали маблағ ўтказган.

Шу билан бирга, УЕФАнинг бундай кескин чора кўриши эҳтимоли жуда паст, деб баҳоланмоқда.

“Барселона” Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. “Реал Мадрид” эса 2025/2026 йилги Ла Лига мавсумини иккинчи ўринда якунлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!