"Реал" УЕФАга қарши, ФИФАни эса қўллаб-қувватлайди
"Реал" Мадрид клуби УЕФА Чемпионлар лигасининг формати ўзгартирилишига қарши чиқмоқда. Уларнинг фикрича бу Суперлигага жуда ўхшаш. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Бундан ташқри “қироллик клуби” еврокубок учрашувларини дам олиш кунлари ўтказилишига мутлақо қарши.
Бироқ, “Реал” ФИФА томонидан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ислоҳ қилинишини қўллаб-қувватлайди. Айтиш керакки, 2021 йилдан бошлаб ушбу турнирда 24та жамоа иштирок этади ва у ҳозиргидек қишда эмас, балки ёзда ўтказилади.
Фикрлар