“Реал”: Умид қилма, январда ҳеч биринг кетолмайсан!

CHERY AUTO

Football Espana нашрининг хабар беришича, Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансферлар ойнаси учун трансфер сиёсатини аниқ белгилаб олди ва январь ойида ҳеч бир футболчига жамоани ўзгартиришига рухсат берилмайди.

Tecno

Клуб қарори туфайли бразилиялик легионер Эндрикнинг ижара асосида “Лион”га кўчиб ўтгани ягона чиқиш трансфери бўлиб қолаверади.

Бу ҳолат мадридликлар сафида жароҳатланган ўйинчилар кўпайиши ортидан клубда мураккаб вазият вужудга келгани билан боғлиқ экани айтилмоқда. Хусусан, Трент Александр-Арнольд ва Даниэль Карвахаль узоқ муддат жамоага ёрдам бера олмаяпти. Бош мураббий Хаби Алонсо ўнг қанот ҳимоясини ёпиш учун бошқа амплуа ўйинчилари ҳисобланган Рауль Асенсио ва Федерико Вальвердедан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

Чап қанот ҳимояси учун олинган Альваро Каррерас ҳам бир неча ўйинни мудофаа марказида ўтказишига тўғри келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!