
"Реал" ва "Аdidas" ўртасидаги келишув қанчага баҳоланмоқда?
Мадриднинг "Реал" клуби ва Германиянинг "adidas" компанияси ҳамкорлик бўйича шартномани узайтиришди.
Клуб расмий веб-сайтининг хабар беришича шартнома 2028 йилга қадар имзоланди.
Айтиб ўтиш жоизки, "қироллик клуби" ва "adidas" ҳамкорликни 1998 йилда бошлашган, шу давр мобайнида "Реал" 29 турнирда ғалаба қозонишган, улардан 6таси ЕЧЛда.
Илгарироқ, шартнома 1,6 миллиард еврога баҳоланаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.
Фикрлар