"Реал" ва "Арсенал" футболчилари Олимпиадада иштирок этади

Бразилия олимпия терма жамоаси Токиода бўладиган Олимпия ўйинларида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, таркибга ёш футболчилар билан бир қаторда "Зенит" ярим ҳимоячиси Малком, "Реал" ҳужумчиси Родриго, мавсумни "Боруссия" Дортмундда ижарада ўтказаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Рейньер ва “Арсенал”нинг икки футболчиси – Габриэл ҳамда Мартинелли ҳам жалб этилган.

Бундан аввалроқ ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳам Олимпиадада иштирок этиш истаги борлигини маълум қилган эди.

Бразилия терма жамоаси Германия, Кот-д'Ивуар ҳамда Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олган.

“Токио-2020” 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Футбол мусобақалари эса 21 июлдан 7 августгача ўтказилади.

1_3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!