"Реал" ва "Атлетико"нинг оромини ўғрилаган футболчи ким?

"Селтик" ҳимоячиси Кристоффер Айер Мадрид шаҳрининг икки гранди - "Реал" ва "Атлетико"нинг эътиборига тушди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, мадридликлар 22 ёшли Норвегия терма жамоаси аъзосини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи. Шотландияликлар Айер билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи, аммо футболчи жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Айер бу мавсум “Селтик” сафида жами 49 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!