“Реал” ва “Барса” ёзда қолган 18 та клубдан кўпроқ харажат қилди
Испан футболи грандлари – “Реал” ва “Барселона” ёзда трансферларга Ла Лиганинг қолган 18 клуби биргаликда сарфлаганидан кўпроқ маблағ сарфлади, деб хабар бермоқда Transfermarkt портали.
“Қироллик клуби” ва каталонияликлар таркибни кучайтириш учун 409 миллион евро сарфлаган бўлса, қолган клублар жами 346,28 миллион евро қийматида янги футболчилар сотиб олди.
Ла Лига клубларининг ёзги трансфер ойнасидаги харажатлари рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
“Реал” Мадрид — 225 миллион евро,
“Барселона” — 184 миллион евро,
“Атлетико” Мадрид — 123 миллион евро,
“Бетис” — 30,5 миллион евро,
“Депортиво” — 26 миллион евро,
“Эльче” — 23,25 миллион евро,
“Расинг” — 20,5 миллион евро,
“Хетафе” — 19,5 миллион евро,
“Вильярреал” — 16,5 миллион евро,
“Севилья” — 15,5 миллион евро,
“Алавес” — 13 миллион евро,
“Сельта” — 11,8 миллион евро,
“Райо Вальекано” — 10,28 миллион евро,
“Валенсия” — 9 миллион евро,
“Реал Сосьедад” — 8,5 миллион евро,
“Осасуна” — 8 миллион евро,
“Эспаньол” — 5,55 миллион евро,
“Леванте” — 5,10 миллион евро,
“Малага” — 300 минг евро,
“Атлетик” Бильбао — 0.

Фикрлар