"Реал" ва "Барселона" сўнгги марта қачон бир кунда мағлуб бўлишган?

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 6-турида мусобақа фаворитлари ҳисобланган “Барселона” ва “Реал” мағлубиятга учрашди.

Аниқроғи, каталонияликлар “Леганес”га (2:1), мадридликлар эса “Севилья”га (3:0) имкониятни бой бериб қўйишди.

Эътиборлиси, “Реал” ва “Барса” сўнгги 3 йил ичида илк марта бир кунда мағлуб бўлишди. Таъкидлаш керакки, сўнгги бор бундай ҳолат 2015 йилнинг 4 январь куни содир бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!