"Реал" ва "Челси" "Ноттингем" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

  • 11 декабрь, 18:28
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ноттингем Форест" марказий ҳимоячиси Мурилло "Челси" ва "Реал Мадрид"нинг трансфер мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда "Mail Sport" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик футболчи 2026 йил ёзида бошқа клубга ўтишга тайёр. Бироқ, "ўрмончилар"ни уни 62,7 миллион евродан камига сотмайди. Бу мавсумда 23 ёшли фулбек барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушди ва битта гол урди.

Муриллонинг "Ноттингем Форест" билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. "Transfermarkt" мутахассислари футболчининг қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!